"Бавария" яна бир хайрли ишга қўл урди

Мухлислар пулларини қайтариб олишмади.
“Бавария” кеча коронавирус туфайли оғир молиявий шароитга тушиб қолган маҳаллий лигаларга 460 минг евро хайрия қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Айтиш керакки, ушбу маблағлар жамоанинг мавсумий абонементларини қайтариб беришни хоҳламаган мухлисларнинг маблағлари эвазига тўпланган.
Энди ҳар бир маҳаллий жамоа 20 минг, федерация эса 100 минг еврога эга бўлади.
Бундан аввалроқ “Бавария” коронавирусга қарши курашиш учун 4 млн евро хайрия қилган эди.

23.05.2020, 09:05 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш