Санчо учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо жамоасини ўзгартириши мумкин.
 
20 ёшли англиялик футболчи учун курашга "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қўшилди, дея ёзмоқда ESPN. 
Мюнхенликлар футболчининг трансфери борасида "арилар" билан алоқага чиққан. Санчонинг "Боруссия" билан 2022 йилгача мўлжалланган шартномаси бор, қайсидир жамоа ҳавбек учун 120 миллион еврони тўлашни хоҳласа, дортмундликлар уни қўйиб юборишга тайёр. Молиявий инқироз бўлишига қарамай, "Боруссия" футболчи учун чегирма қилиб бериш ҳақида ўйламаяпти. 
Манбанинг қўшимча қилишича, Санчо учун курашда "Манчестер Юнайтед" етакчилик қилмоқда. "Бавария" эса "Сити" футболчиси Санени қўлга кирита олмаса, Санчони харид қилишга тайёр.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

23.05.2020, 07:51 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш