Анчелотти АПЛ ва А серияда ишлаш ўртасидаги фарқни айтди

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти қайси чемпионатда ишлаш ёқимлироқ эканини айтди.
 

«Англия премьер-лигасида ишлаш ёқимлироқ. Мухлислар унчалик босим ўтказмайди, Англияда муҳит яхшироқ.

Орадан 9 йил ўтиб, мен Италияга қайтдим — деярли ҳеч нарса ўзгармаган. Ўша босим, мухлислар ўртасидаги ўша зўравонлик мавжуд. Италия футболи ўзгармоқчи, аммо инсонлар ўртасида зўравонлик, одамларга ҳужум бор экан, афсуски, мамлакат маданиятини ўзгартириш осон эмас. Англияда эса стадиондаги томошабинлар ўзаро меҳрибон.

«Бавария»дан кетганимдан кейин Италияга қайтишни истагандим. «Наполи»да яхши тажриба тўпладим. Аммо чемпионатни танлашга тўғри келса, мен АПЛни танлаган бўлардим. «Эвертон» — фантастик тарихга, фантастик анъаналарга эга бўлган клуб. Жамоа чўққида бўлишни истайди», — деди Анчелотти "Sky Sports"га берган интервьюсида.
Манба: sport24.ru

23.05.2020, 06:11 103 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш