Супер трансфер. “Барселона” Лаутаро Мартинесни қўлга киритди

Трансфер ёзда расмийлаштирилади
“Барселона” узоқ давом этган музокаралардан сўнг “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан келишувга эришди ва трансфер ёзда амалга оширилади, деб хабар берди Cadena Cope нашри.
Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи шартномасида кўрсатилган 111 миллион евро миқдоридаги товон пулини пасайтиришга уринмоқда. Бунинг учун “Барса” ўз футболчиларини Италияга кўчиб ўтишга кўндириши керак. Ҳозирча, Лаутаронинг трансферига қўшиладиган футболчилардан ярим ҳимоячилар – Иван Ракитич ва Артуро Видаль, ҳимоячилардан Нелсон Семеду, Самюэль Умтити ва Жуниор Фирпо номзоди тилга олинмоқда.
22 ёшли Мартинес жорий мавсумда 31 та ўйинда 16 та гол урди.

“Барселона”нинг антиқа қарори

“Барса” қайсар футболчисини кетишга кўндирди

23.05.2020, 03:55 219 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш