Кике Сетьен: «Месси билан ишончимиз комилки, «Барса» Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши мумкин»

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен жамоа ҳужумчиси Лионель Мессининг Чемпионлар лигасидаги кураш борасида фикрига ўз муносабатини билдирди.


Мавсум тўхтаб қолишидан аввал аргентиналик футболчи интервьюларидан бири, агар «Барса» шундай ўйнайдиган бўлса, мусобақада ғолиб чиқа олмаслигини айтган эди.

«Ҳа, бу масала маълум резонанс берди. Лекин, иккаламиз ҳам нимани назарда тутганимизни биламиз. Иккимиз ҳам Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истаймиз ва буни уддалай оламиз.

Ўйиндан ўйинга ўсишда давом этиш керак. Аммо Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун етарлича салоҳиятга эгамиз», – деди Сетьен.
Манба: sports.ru

23.05.2020, 04:48 108 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш