Бундеслига. Берлин дербиси «Герта» йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Германия чемпионатининг 27-турини Берлин дербиси очиб берди.
 
«Герта» ўз уйида «Унион»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ваҳоланки, ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган эди. Иккинчи таймда эса мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўллашга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Герта» ўз очколарини 34тага етказиб, жадвалда 10-ўринга кўтарилиб олди. «Унион» 30 очко билан 12-поғонада қолди.

Германия чемпионати, 27-тур
Герта – Унион Берлин 4:0 (0:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 51 Ибишевич, 2:0 – 52 Лукебакио, 3:0 – 61 Матеус Кунья, 4:0 – 77 Боята.
Герта – Ярстейн, Платтенхардт, Боята, Пекарик, Торунарига, Груйич, Шелбред (Самаржич, 81), Дарида (Майер, 80), Лукебакио (Дилросун, 75), Ибишевич (Пионтек, 75), Матеус Кунья (Миттельштедт, 66).
Унион Берлин – Гикевич, Триммель, Райхель (Рюэрсон, 63), Фридрих, Паренсен, Андрих (Кроос, 72), Премель, Бюльтер (Малли, 63), Хюбнер, Андерссон (Польтер, 71), Ингвартсен (Уджа, 57).
Огоҳлантиришлар: Паренсен (9), Лукебакио (43), Груйич (67).
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

23.05.2020, 04:25 89 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш