"Челси" қўрқаётган Кантени тўғри тушунди

У хавфсизликни хоҳламоқда.
“Челси” раҳбарияти франциялик ярим ҳимоячи Нголо Кантега жамоа машғулотларида иштирок этмасликка рухсат берди.
29 ёшли футболчи коронавирус туфайли март ойида тўхтатилган чемпионат тикланишидан кўра ўзининг соғлигидан кўпроқ хавотирланмоқда. У ҳозирча машғулотларга қайтиш хавфсиз эмас деб ҳисоблайди.
“Челси” эса унга машғулотларга келмасликка рухсат беряпти, гарчи шу тариқа у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин бўлсада. У ҳозир уйда шуғулланмоқда, “аристократлар” раҳбарияти унинг бу қарорини қўллаб-қувватламоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” 19 май санасидан бошлаб машғулотларга киришди.

22.05.2020, 21:20 27 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш