“Челси” бефойда ўйинчидан воз кечади

У энди керак эмас
“Челси” раҳбарияти бразилиялик ҳимоячиси Эмерсон Палмиерини “Ювентус”га 30 миллион еврога қўйиб юборишга рози бўлди. Бундан ташқари, лондонликлар футболчини ижарага беришга ҳам тайёр.
“Ювентус” бу футболчини олиш учун трансферга Адриен Рабьони қўшиш таклифини билдирган эди.
“Сантос”да тарбияланган Эмерсон Англия гранди таркибига 2018 йилнинг январида “Рома”дан 14 миллион евро эвазига олиб келинган. Жорий мавсумда Эмерсон 14 та ўйин ўтказган бўлса-да, жамоасига фойда келтиргани йўқ.

22.05.2020, 21:05 38 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш