Алибоев ўйнайдиган "Сеул" сафардан ғалаба билан қайтди (видео)

Ҳамюртимизда жароҳат бор.
Бугун Жанубий Корея К лигасининг 3-туридан ўрин олган “Пхохан Стилерс” ҳамда “Сеул” жамоалари баҳси бўлиб ўтди.
Қизиқарли кечган учрашув 1:2 ҳисобида пойтахтликларнинг ғалабаси билан якунланди. Афсуски, “Сеул” сафидаги ҳамюртимиз Икром Алибоев елкасидаги жароҳатидан тўлиқ тузалмагани боис бу сафар ҳам ўйин қайдномасига киритилмади.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

22.05.2020, 21:00 13 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш