Моуриньо Гвардиолага нима деган эди?

10 йил олдинги воқеа тарихи.
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо 2009/10 йилги мавсум ЕЧЛ ярим финал босқичида "Барселона"га қарши ўйинда каталонияликлар устози Хосеп Гвардиолага нима деганини эслаб ўтди.
"Интер" ва "Барселона" ўртасидаги иккинчи ярим финал учрашувида "неррадзуррилар" ярим ҳимоячиси Тиагу Мотта майдондан четлатилган эди.
"Бускетс деярли ҳушсиз майдонга йиқилгач, мен ўзимиз ўтирган ўриндқ ва "Барселона" захира ўриндиғининг қоқ ўртасида эдим. Улар кўз ўнгимда бу ҳолатни худди ғалаба қозонгандек қарши олишди.
Гвардиола Златан Ибрагимовичга 10 киши қолган рақибга қарши қандай ўйнаш керак эканлиги борасида кўрсатма берди. Шунда мен Пепга ҳали ғалабани нишонлашга эрта эканлигини айтдим.
Бу менинг ҳаётимдаги энг ажойиб ғалабалардан бири эди. Биз 0:1 ҳисобида ютқазмадик, қийин вазиятда 3:2 ҳисобида (икки ўйин натижасига кўра) ғалаба қозондик", - деди Моурино "La Gazzetta dello sport" нашрига берган интервьюсида.

22.05.2020, 20:50 32 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш