Ҳеч қачон “Манчестер Юнайтед”да ўйнамайман

Лекин бу кўпчиликка орзу
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Жан январь ойида “Манчестер Юнайтед”га ўтиш имкониятига эга бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
- Мен ҳеч қачон “МЮ”да ўйнамайман. Чунки аввал “Ливерпуль”да тўп сурганман. Қалбим бунга йўл қўймайди. “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” ўртасида кучли рақобат бор, - деди турк миллатига мансуб германиялик футболчи.
26 ёшли футболчи ўз фаолиятида давомида “Бавария”, “Байер” ва “Ювентус”да ҳам ўйнаган.

22.05.2020, 20:00 46 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш