“Барса” қайсар футболчисини кетишга кўндирди

У барибир кетади
Каталонияликлар ярим ҳимоячиси Артур “Ювентус”га ўтишга рози бўлди. “Барселона” уни Миралем Пьяничнинг трансферига қўшмоқчи.
Ўз навбатида, “Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри босниялик футболчини Каталонияга фақатгина бир шарт билан қўйиб юборишга рози бўлган эди. У “Барса”дан Артурни беришни сўраган.
Бразилиялик футболчи эса бошида Туринга кўчиб ўтишга кўнмасдан қайсарлик қилганди.
23 ёшли футболчи жорий мавсумда Ла лигада 16 та ўйинда учта гол урди ва учта голли пас узатди.

22.05.2020, 18:55 47 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш