"Интер"ни чемпион қилган машҳур италиялик мураббий вафот этди

Унинг қўл остида Роналдо тўп сурган.
Италиялик машҳур мураббийи Луижи Симони 81 ёшида вафот этди.  Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Симони ўтган йил юрак ҳуружини бошдан кечирган эди. Шундан буён у ўз соғлиги учун курашди, аммо якунда касаллик уни бу дунёдан олиб кетди.
Симони футболчи сифатида «Мантова», «Наполи», «Торино», «Ювентус», «Брешия» ва «Женоа» клубларида ўйнаган. Мураббий сифатида эса «Наполи» ва «Интер»да фаолият олиб борган. 1998 йилда эса “Интер” билан УЕФА кубогини қўлга киритган.

22.05.2020, 18:10 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш