ПСЖ тарбиялаган ёш футболчи оламдан ўтди

Умидли футболчи эди
Парижда ПСЖ тарбияланувчиси бўлган Жордан Диакисе 24 ёшида оламдан ўтди. Айни пайтда ўлим тафсилотлари очиқланмаяпти.
Жордан ҳаваскор мақомидаги “Фуриани Альяни” жамоасида ҳимоячи сифатида ўйнаётган эди. Бу футболчи 2013-2014 йилларда ПСЖнинг иккинчи жамоасида ўйнаган ва асосий таркибга кира олмаган. Кейинчадик фаолиятини Швейцария ва Хорватияда давом эттирган.
Шунингдек, иқтидорли ҳимоячи Франция ўсмирлар терма жамоасида учта учрашувда майдонга тушган.

22.05.2020, 17:50 20 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш