Бразилиялик Роналдиньо аргентиналик футбол юлдузларини қандай тарбиялаган?

У Мессининг ҳам устози.
2004-2006 йиллар давомида “Барселона” таркибида тўп сурган аргентиналик ҳужумчи Макси Лопес бразилиялик супер футболчи Роналдиньонинг клубдаги ишларини гапириб берди.
- Европага янги келиб, “Барселона” аъзосига айланганимда Роналдиньо хонамга келиб, эшикни тепарди. Дастлабки ойда жамоага қўшилишим жу қийин бўлган. Бразилиялик футбол юлдузи мени ўзи билан олиб юрарди. У Лионель Мессига ҳам ҳудди шундай қилган. У бизга катта ёрдам берган. Ҳозир ҳам гаплашиб турамиз,- дейди Макси Лопес. 
Макси Лопес фаолияти давомида жами 13 та клуб шарафини ҳимоя қилган. 36 ёшли форвард айни пайтда “Кротоне” жамоасида ўйнамоқда.

22.05.2020, 17:20 30 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш