Ниҳоят, Саудия шаҳзодасининг орзуси ушаладиган бўлди

Араблар яна бир АПЛ клубига хўжайинлик қилади.
Англия премьер-лигаси раҳбарияти "Ньюкасл" клубини сотиш бўйича ишларни якунлашга рухсат берди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар тарқатмоқда.
АПЛ турли норозиликларга қарамай, “Ньюкасл” акцияларини саудиялик инвесторларга 300 млн фунт эвазига сотиб юборишга рухсат берди. Бу ҳақда расман июнь ойи бошларида, яъни барча расмий ҳужжатлар имзолангач эълон қилинади.
Маълумот учун, 2007 йилдан буён “Ньюкасл”га миллиардер Майк Эшли хўжайинлик қилмоқда.

22.05.2020, 14:25 39 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш