Бразилиялик футбол юлдузи Одил Аҳмедов билан ўйнашни танлади

У Одил Аҳмедов билан бирга тўп суради
Машҳур ҳужумчи Халк кўплаб клублардан таклиф олаётганига қарамай, Одил Аҳмедов тўп сураётган “Шанхай СИПГ” жамоасидаги фаолиятини давом эттиришини билдирди.
- Мен Бразилия клубларидан жуда кўп таклиф оляпман. Мен ҳозирги клубимни ҳурмат қиламан ва шартномам якунигача шу ерда қоламан, - деди Халк. 
33 ёшли ҳужумчи шу пайтгача хитойликлар таркибида 138 та учрашувда майдонга тушди, 86 та гол урди ва 47 та голли пас узатди.
Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси Одил Аҳмедов билан бирга Россия чемпионатидан “Шанхай СИПГ” жамоасига кўчиб ўтган Халк Хитой чемпионлигини ҳам қўлга киритган.

22.05.2020, 14:15 38 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш