Диёр Имомхўжаев ПФЛ директори этиб тайинланадими?

Профессионал футбол лигаси директори Даврон Шоқурбонов ўз аризасига биноан истеъфога чиқди.
GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, ҳозирда бўш қолган раҳбарлик лавозимига икки нафар номзод кўриб чиқилган. Булар собиқ футболчи, Азиз Ҳайдаров ва шу пайтгача ПФЛ директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Диёр Имомхўжаев.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, директорлик лавозимига ҳозирда Диёр Имомхўжаев тайинланиши кутилмоқда.

Диёр Имомхўжаев, ПФЛ

22.05.2020, 13:59 171 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш