Мессига тил теккизманг!

Лео нега танқид қилинади?
Аргентина терма жамоасида ўйнаган Маурисио Пинеда “Барселона” етакчиси Лионель Мессини ҳимоя қилиб чиқди.
Қандай қилиб Месси терма жамоага Марадонадек хизмат қилмайди, дейиш мумкин? У йилига 80 та ўйин ўтказади, жаҳон чемпионатида финалга етиб боради, Америка кубогининг иккита финалида ўйнайди. Лекин Леони ҳеч ким қўлламайди. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб қолаверади. У Чемпионлар лигасининг ярим финалида “Ливерпуль” дарвозасига иккита гол урган бўлса ҳам, айбдор бўлиб қолди” деди Пинеда.
Месси “Барселона”даги фаолияти давомида 34 та совринни қўлга киритган. Лекин Аргентина терма жамоаси сафида юксак натижа қайд этолмагани учун кўпчилик Мессини мамлакат шарафини ҳимоя қилишда ўзини аяб ўйнайди, деб айблайди.

22.05.2020, 13:25 164 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш