Аҳвол жиддий! Коронавирус Нурмагомедовни енгмоқда

UFC  чемпиони Хабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедовнинг аҳволи бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди.
 
Нурмагомедовларнинг оиласига яқин бўлган Рамазон Рабадановнинг маълум қилишича, вазият ҳамон оғир.
- Абдулманап Нурмагомедов ҳамон Москвада касалхонада ётибди.  Унинг ўпкасини 75 фоизи зарарланган. Инсультни бошдан кечирди. Коронавирус аниқланди. Комага тушди. Докторлар уни комадан чиқарди. Лекин у гапира олмаяпти. Соғайишига умид қилмоқдамиз, - деди Рамазон Рабаданов.
 

17.05.2020, 10:42 330 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш