Қирол Артурнинг тўпи. Қай тарзда Артуро Видал бутун Чили учун ўрнак бўлди?

Артуро Видал ярим ҳимояда омадли ўйнашнинг тимосли бўлиб қолган. Қаерда ўйнамасин, ярим ҳимоя ишончли қўллар ёки оёқларда. 
Ўзи ўзига йўл топиб, футболга мустақил равишда қадам қўйиб, юлдузга айланган ёш болакай тарихига ҳамма ўрганиб қолди. Бироқ Видалнинг тарихи бундан анча фарқ қилади: у ўта камбағал оилада дунёга келади, бўлажак юлдузнинг отаси уни 5 ёшлигидаёқ ташлаб кетган. Артуронинг ҳаёти “Гол” филмидаги Сантяго Мунеса драмасига ўхшаб кетади. Ўзининг 30 ёшида у акаси ва энг яқин дўстидан айрилади. Ҳаёт синовлари уни кучли қилди.
 “Мен ёшлигимда азият чекканман. Мен ҳамиша ўксинардим: отам бизни ташлаб кетганди, унинг ўрни жуда ҳам билинарди. Ейишга овқат йўқ эди, муаммолар эса ҳар томондан келарди”.
Профессионал футболда ўйнаш орзуси унга “Байер” кузатувчилари Видал ўйинини кўрганидан сўнг пайдо бўлди. Видалнинг трансфери Чили учун рекорд даражасига етди. Немислар “Коло-Коло” клубига 11 млн тўлашди. Бундеслига Видал учун иккинчи ватан бўлиб қолди. 6 йиллик фаолиятини у, оиласи тинчлигини таъминлаган давлатга бағишлади. “Байер” Видални ҳақиқий катта футболга тайёрлади. Леверкузенда Видал қаерларда тўп сурмади дейсиз. Одатий марказий ярим ҳимояда, чап ва ўнг қанот ҳимоясида ва ҳатто ҳужумда ҳам ҳаракат қилиб кўрган. Артуро ҳозирги футболдаги ҳар тарафлама ягона футболчидир. Унинг техникаси аъло даражада, кучли зарбаси бор, аниқ паслар бера олади ва ҳужум тезлигини сақлай олиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, ҳимояда ҳам идеал тарзда ҳаракат қилади, жисмоний етишмовчиликлар эса “Коло-коло” жамоаси даврида қолиб кетган.
 “Видал фақатгина ҳимоявий вазифалар билан чекланмайди, балки, яна яхши ҳужум ҳам ташкил қилиб беради. Бу даражадаги футболчини учратиш қийин”.
Юпп Хайнкес

07.07.2017, 08:28 1106 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш