Роналдунинг эгизакларини дунёга келтирган суррогат она, аслида, ким?

Яқинда интернетда пайдо бўлган Роналдунинг эгизак фарзандли бўлгани ҳақидаги хабар кўпчиликни ажаблантирди. Бунинг сабаби шундаки, хабарда бу эгизакларни ҳам суррогат она дунёга келтиргани айтилганди. Роналдунинг яна суррогат онага мурожаат қилгани эса ҳаммани ажаблантирди. Чунки португалиялик футболчининг биринчи фарзандини ҳам суррогат она дунёга келтирган деган хабарлар бор, бироқ...
СУРРОГАТ ШУНЧАКИ БАҲОНА
Ҳа, хориж матбуот нашрларида Роналдунинг биринчи фарзанди суррогат онадан эмаслиги, аслида, уни офитсиант аёл дунёга келтиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Хабарларга кўра, Роналду Америка ғарбидаги ресторанлардан бирида хизмат қилувчи официант қизни ёқтириб қолади. Табиийки, у қиз ҳам Роналдуга мойиллик билдиради. Уларнинг ўртасидаги муносабат қалинлашган пайтда бундан Роналдунинг онаси хабар топади. У бунга қаршилик қилади, бироқ бу пайтда официант қиз ҳомиладор бўлиб улгурганди. Роналду фарзандидан воз кечишни истамайди, офитсиант қизни эса каттагина пул эвазига бўлиб ўтган воқеаларни унутишга кўндиришади. Матбуотда эса официант қиз суррогат онага айлантирилади. Бу воқеа бўйича Роналдунинг ўзига ҳам мурожаат қилишган, бироқ у бунга ҳеч қандай жавоб беришни истамаган. Фақат бир гапни тинимсиз такрорлайди: ўғлимнинг онаси йўқлиги фожиа эмас, муҳими унинг ажойиб отаси бор”.
ЭГИЗАКЛАРНИНГ ТАҚДИРИ ҲАМ ШУНДАЙМИ?
Роналдунинг эгизаклари Америкада дунёга келди. Бунга шахсан унинг опаси бош-қош бўлди. Ваҳоланки, айрим нашрларда ёзилишича, Криштиано ўтган йили айнан шу ерда ҳордиқ чиқарган, саёҳат қилган, демак, унинг эгизаклари суррогат бўлмаслиги ҳам мумкин. Улар бу сафар ҳам ҳақиқий онанинг суррогатга айланишига Мария Долореш душ Сантуш Авейру хонимни айбдор деб билишмоқда. У унча-бунча қизни келин қилишга рози бўлавермайди, Роналду эса онасининг раъйига қарши чиқмайди, чунки унинг ҳозирги кунларга етишида онасининг ҳиссаси катта. Онаси Роналдуга бойвачча, машҳур қизларни келин қилишни хоҳлайди. Айни дамда Жоржина унинг дидига қисман мос келмоқда.
БУ ҲОЛ ҚАНЧА ДАВОМ ЭТАДИ?
Табиийки, суррогат она можароси Роналдунинг машҳурлигига қисман соя солмоқда. Айни дамда бошқа футболчилар оила қуриб, фарзан кўраётган бир пайтда Роналду билан боғлиқ бундай воқеалар кўпчиликда унга нисбатан салбий фикр уйғотиши тайин. Шунинг учун, бизнингча, Роналду бундай воқеликларга чек қўйиши керак.
 

11.06.2017, 10:59 7588 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш