“Манчестер Юнайтед”нинг трансфер харажатлари давом этади. Гризманн, Лукаку, Де Врей ва 250 млн евро

Жозе Моуриньо қишда амалга оширмаган трансферлари сабабини айтиб ўтганди. Сабаби, пулларни ёзги трансфер учун сақлаб қўйган. Раҳбарият эса бош мураббий учун трансферга 250 млн ажратиб қўйган.
“Бу қишки трансферда биз фақат ўйинчиларни сотдик ва пул йиғдик. Сабаби, ёзда яхши ўйинчи топиш осонроқ ва вақт ҳам етарли. Шунинг учун ҳам биз ёзни кутмоқдамиз”, — деганди Моуринё.
Раҳбарият Моуриньога қишки трансферда ҳам пул ажратишга тайёр эди, бироқ Жозенинг гапларига қараганда, у қишки трансферда ўзига керакли футболчини топа олмаган. Жамоадан Шнайдерлин, Швайнштайгер, Депай каби ўйинчилар кетишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш керак.
Антуан Гризман (Атлетико)
Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Нархи: 90-120 млн
Гризманнинг бошқа топ клубга ўтиши жуда ҳам яқин бўлиб келмоқда. Бунга бир неча сабаблар бор. Биринчи сабаб бу мураббий Диего Симеоне. Иккинчи сабаб жамоа ўз характерини йўқотиб қўйгандек, гўёки аввалги шашт йўқ. Бунга сабаб эса, биринчи сабабдир, яъни Диегонинг Италияга кетмоқчилиги! Гризманнинг “Қизил иблислар” сафига ўтиши қишда амалга ошиши мумкин эди, бироқ ФИФА “Атлетико”га янги ўйинчи сотиб олиш учун таъқиқ қўйган эди.
Ўринбосарлар: Хамес Родригес, Томас Мюллер, Гарет Бейл
Ромелу Лукаку (Эвертон)
Ҳужумчи
Нархи: 60-90 млн
“Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” ўртасидаги муносабатлар Руни трансферидан сўнг анча совуқлашганди. Бироқ охирги йилларда анчагина яхши бўлиб қолмоқда. Қишда “Қизил иблислар”дан Морган Шнайдерлин “Эвертон” сафига қўшилди. Мемфис Депай учун ҳам йўллар очиқ эди. Энди ёзда “Манчестер Юнайтед”нинг навбати келади.
Лукакунинг трансфери Моуриньо имижи учун яна бир ҳолат бўлади. Айнан Моуриньо Лукакуни “Челси”да хароб қилган, энди эса унинг иқтидорини тан олмоқда. “Мата-2. Лукакунинг қайтиши” ва балки Мата жамоани тарк этиши ҳам мумкин.
Ўринбослар: Александр Ляказет, Аркадиуш Милик, Алваро Мората
Стефан де Врей (Лацио)
Марказий ҳимоячи
Нархи: 30-40 млн
Стефанни вақтида Луи ван Гал қўлдан чиқариб қўйди. Италия клуби голландиялик мутахассисдан чаққонроқ чиқди ва Евро-2014дан кейин дарров трансферни амалга оширишди. Трансфер нархи атиги 7 млн евро. Ҳозир эса де Врейнинг нархи камида 5 баробарга ўсган. Бироқ “Қизил иблислар” уни сотиб олиш учун “Челси”, “Бавария”, “Интер” ва “Валенсия” каби клублар билан рақобатлашишига тўғри келади.
Ўринбосарлар: Антонио Рюдигер, Виктор Линделоф, Серхио Рамос

09.06.2017, 22:11 1208 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш