Жароҳат олган Нойер: Германия дарвозасини энди ким қўриқлайди?

Охирги бир неча йилда немис футболида энг зўр дарвозабон мавзуси очилмай келаётганди. Мануел Ноер – сўзсиз ҳақиқий етакчи. Бироқ дарвозабоннинг жароҳати Йоахим Лёвни ўйга солиб қўйди.
Чемпионлар лигасининг чорак финали, “Реал”га қарши бўлган жавоб учрашуви, қўшимча таймлар ва Мануел Нойер ижросидаги бир неча қутқарувчи сейвлар. Шифокорлар хулосасидан сўнг Мануел чап оёғини синдиргани ва камида икки ой майдонга чиқа олмаслиги маълум бўлди. Конфедерация кубоги бошланишига оз муддат қолганини ҳисобга олсак, Лёв учун қўшимча ташвиш келди.
Лёвга дарвозабон топиш учун кам вақт қолди. Йоахим Лёв ўз навбатида нафақат терма жамоа дарвозабонини, балки, янги сардорни ҳам танлаши керак. Мануел Нойер йўқлигида сардорлик боғичи совуққон Сами Хедирага ўтиши кутилмоқда. Дарвозабон учлигини Лёв кўзини юмган ҳолда ҳам танлаш имконига эга. Ўртоқлик ўйинларида мураббий бир неча маротаба сардорга дам бериб, унинг ўрнига ёшларни асосий таркибга киритган. Доимий равишда “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген терма жамоадан таклиф олади. Яна бир ёш дарвозабон эса “Баер” посбони Бернд Лено.
Баъзида “ПСЖ” дарвозабони Кевин Трапп ҳам терма жамоага чақирилиб туради. Мана шу дарвозабон учлиги терма жамоа шарафини ҳимоя қилса керак. Ўз навбатида Германия учун бу катта йўқотиш бўлмайди. Чунки мураббийнинг ўзи Конфедерация кубогига етакчиларсиз боришини бир неча маротаба таъкидлаган.
“Биринчи маротаба уни “Шалке” жамоаси ёшлари сафида кўрганимда, уни тектак деб ўйлагандим”, – дея ёш Мануел Нойерни эсга олади афсонавий дарвозабон Йенс Леман. Йиллар ўтганидан сўнг Мануел ўйин тажрибасини ва сезиш қобилиятини кучайтирди. У бир неча маротаба ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилишини ва ҳатто дарвозабон ҳам пеналти тепиш ҳуқуқига эгалигини исботлаган. Олдиндаги турнирда Германия терма жамоаси ўз мактабидан биргина Нойер чиқармаганлигини ўз кўзи билан кўради.
 

04.06.2017, 18:56 993 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш