«Барселона»ни чўққига олиб чиққан «дискотекалар қироли»

Андрес Иньеста. Бу футболчи бугунги кун футболининг тирик афсоналари рўйхатига кирган. Боиси «Барселона» сафида тўп сурган узоқ йиллари давомида шунчалик ажойиб кўрсаткичлар қайд этганки, бундай натижаларни ҳар қандай футболчи орзу қилади. Агар у ҳужум чизиғида ҳаракат қилиб, кўплаб голлар урганида, эҳтимол, «Олтин тўп»ни ҳам қўлга киритиши мумкин эди. Аммо у шахсий совринлардан кўра жамоанинг манфаатини устун қўйди. Андрес ўзи гол уриш ўрнига ўзидан-да қулайроқ чизиқларда турган шерикларини тўп билан таъминлашни афзал билди ва бу қарори уни машҳурлик чўққисига олиб чиқди. Бугун ҳеч ким Иньестадан норози бўла олмайди, бугун Андрес билан рақобатлашишга юрак бетлайдиган футболчи камдан-кам топилади. Хуллас, навбатдаги саҳифамизда Каталониянинг мард ўғлони, «Барселона» рамзи бўлмиш испаниялик чарм тўп устаси ҳақида маълумот берамиз.
1. Иньеста Альбасете шаҳридаги 1 900 киши яшайдиган кичкина Фуэнтеальбилья шаҳарчасида ўсиб, вояга етди. Андрес «Ла Масия»га йўл оладиган куни роса йиғлаганини тан олади.
2. Клубдагилардан Иньестага ота-онасини эслатмасликни сўрашган, акс ҳолда, у йиғлаб юбориши мумкинлиги ҳақида барчани огоҳлантиришган.
3. Гвардиола ёш Иньестанинг кумири эди. Болакай «Барса» мактаби — «Ла Масияда»ги ётоғи деворларини унинг расмлари билан тўлдириб юборганди.
4. Орадан озгина вақт ўтгач, Иньеста деворидаги Гвардиола суратлари ўрнини янгиси — «Мен умримда кўрган энг яхши футболчи учун» деган шахсий дастхатли расм эгаллади.
5. Иньестани илк бор асосий таркиб билан машғулот ўтказишга чақиришганда, у кийим алмаштириш хонасига келмади. Луис Энрикени уни топиб келишга жўнатишди. 16 ёшли бола кўзларини катта-катта қилиб, бурчакда ҳайрон ўтирарди: «Бу шунчаки ҳазил бўлса керак!»
6. Каталония телевидениесида бир ҳазил гап юради. Аслида, у кечаси ёруғлик таратадиган чувалчанг (шунақа болалар ўйинчоғи бор). Босиқ, мулоҳазали Иньеста «Дискотека ва тунги клублар мен учун эмас», деб таъкидлайди. Бу одатини билганлар эса унга ҳазиломуз тарзда «Дискотекалар қироли» деб ном қўйиб олишган.
7. Кутилмаган факт: Андрес ёшлигида «Реал Мадрид» жамоасига мухлислик қилган.
8. Иньеста ўзининг ҳатто Испанияда ҳам машҳур эмаслиги ҳақида ҳазиллашиб, шундай дейди:
— 2010 йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин, тамадди қилаётгандим. Кутилмаганда ёнимга бир аёл яқинлашди. Мен дастхат бериш ёки суратга тушишга тайёрланаётган эдим. Шунда аёл «Илтимос, менга битта кола беринг», деган.
9. 2013 йилда футболчи ўзининг ёшликдаги жамоаси «Альбасете»ни Испаниянинг 4-лигасига тушиб кетишдан сақлаб қолди. Клуб 240 минг евро миқдордаги қарз сабабли қуйи дивизионга туширилиб юборилиши керак эди. Бироқ Андрес клуб ҳисобига 420 минг евро пул ўтказди ҳамда жамоани ўз лигасида сақлаб қолди.
 

03.06.2017, 17:04 2749 1

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак

  • #comment Allaqulov

    2017-06-03 17:57:23

    Мавзуга гап йўқ, лекин челси мухлиси сифатида 2009 йилдаги ярим финал аламли бўлган бизга

    Javob berish

    Allaqulov'га жавоб бериш

×Ёпиш