Чемпионлар лигаси, Ибрагимович, Майкл Жексон. Американинг энг омадли клубларидан бири

Асос солинганига 20 йил бўлган “Лос-Анжелес Гелекси” ҳозирда Американинг энг омадли клубларидан бири ҳисобланади. 20 йил ичида “Лос-Анжелес” соккерни ўзгартирди, Чемпионлар лигасини ютди ва пул ишлашни ўрганди.
Машҳурлик
МЛС, соккер ва ҳаттоки Тим Ҳовард ҳақида билмасангиз ҳам, “ЛА Гелекси” ҳақида эшитган бўлсангиз керак. АҚСҲнинг энг кучли, энг бой ва энг таниқли клуби. Келинг, аниқлаймиз.
 “Гелекси” чемпионатни 3 йилдан бери юта олмаяпти, стадионга мухлислар ташриф буюриши бўйича “Орландо Сити”дан ортда қолмоқда, пул ишлаш бўйича “Сиетл Саундерс”дан ортда. Бироқ, барибир, ўз юртининг энг таниқли клуби бўлиб қолмоқда.
 “Гелекси”га 1996-йилда МЛС билан бирга асос солинган. “ЛА Гелекси” асос солинганиданоқ машҳур бўлганди. Чунки клуб номини, логотипини ва дизайнини “Нике” компанияси ўйлаб чиқарган.
Калифорниялик клуб Голливуд юлдузлари билан бўлган илиқ муносабатлари эвазига “Галактика” номига эга бўлди. Қолган 9 та клуб бир неча маротаба номини алмаштиришга ҳам улгурди, бироқ муваффақиятсиз. “Гелекси” эса 20 йилдан буён ҳеч нарсасини ўзгартирмай келмоқда.
Ҳаммаси бошиданоқ яхши йўлга қўйилган. Ҳеч қандай Европа юлдузларисиз клуб Американинг энг танилган клубларидан бирига айланди. Доимий равишда чемпионат ғолибига айланди. 1998 ва 2002-йилларда чемпионатда дублга эришди.
МЛС жамоалари кўпайиб борди, рақиблар эса кучайиб кетди ва осон ўйинлар ҳам камайди. “Гелекси”га эса бу ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади. Аксинча, 2000-йилда жамоа Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, гарчи турнирдан ҳеч қандай пул ишламаса-да ва МЛСда ўйинлар кўп бўлса-да. “Гелекси” МЛСдан бу турнирни ютган иккинчи жамоа бўлди.
Пуллар
Ҳаммага гап чемпионликда эмас. “Гелекси”нинг энг катта ютуғи шундаки, клуб бошқа жамоаларни пул ишлашга ўргатди. 2003-йилдан бошлаб МЛСнинг фаворити фойда кўришни бошлади. Бу эса Америка клублари учун биринчи ўринда турувчи факт ҳисобланади.
2003-йилдан кейин жуда тез ўсиш кузатилди. 4 йилдан кейин Девид Бекхем жамоага қўшилди ва пуллар дарё каби ҳамма жойдан оқиб келди. Билетлар, ҳомийлар, Европадан юлдузлар таклиф қилиниши, футболкалар сотиш эвазига клуб пул ишлаш бўйича қолган клублардан ўзиб кетди. Бошқа клублар эса ортда қолмаслик мақсадида “Лос-Анжелес” ортидан қувишди ва етиб олиб, баъзида ўзишди ҳам. Бироқ “Гелекси” транслятсия бўйича лигада ҳали ҳам етакчи ҳисобланмоқда, йилига 5-10 млн доллар.
Юлдузлар
 “Галактикос”нинг асосий мақсади юлдузларни ўзига жалб қилишдир. Унда жуда ҳам кўп юлдузлар тўп суришган. Ҳаммаси Бекхемдан бошланган деганлар янглишадилар. Клуб асос солинганида Мексиканинг энг яхши дарвозабони Хохе Кампос дарвозани қўриқларди. 2000-йилларда эса АҚСҲ терма жамоаси юлдузи Алекси Лалас тўп сурган.
Бироқ тан олиш керак, Бекҳем билан ЛА умуман бошқа томонга ўзгарди. Девид билан янги саҳифа очилди. Бекҳем келгач, кўплаб юлдузларни жалб қилиш қийинчилик туғдирмайдиган бўлди. Девид ўз клубига содиқ қолмай, икки маротаба “Милан” жамоасида ижара асосида ўйнади ва бир неча муҳим бўлган учрашувларни ўтказиб юборганидан сўнг мухлислар танқидига учради.
Шундай бўлса-да, жамоанинг афсонаси бор. Бу Лендон Донован. Жамоада 10 йил тўп суриб, ўз фаолиятини ЛАда тугатди. 10 йил ичида жамоа етакчиси, сардори ва энг яхши ассистенти номини олди ва клуб учун бир нечта кубоклар ютиб берди.
Ҳозирда ЛА Ибрагимовични “Манчестер Юнайтед”дан сотиб олмоқчи. Златаннинг ўзига 14 млн доллар ваъда қилишмоқда. Бу маошни ҳали ҳеч ким МЛСда ишлаб топа олмайди. Ўз навбатида эса “қизил иблислар” Златанни ўз жамоаларида сақлаб қолмоқчи.

29.05.2017, 11:42 1559 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш