Бир кун келиб у “Барселона”га ўтади. Месси “Монако” ҳужумчисидан нимани илтимос қиляпти?

18 ёшли Килиан Мбаппе “Монако”ни Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиқди. Ёш франсиялик ҳужумчи аллақачон Месси эришмаган кўп нарсаларга эришди. Килиан ёш ўйинчиларга бой Дортмунднинг “Боруссия”сини чорак финалдан чиқариб юборди.
Унинг “Барселона”га ўтишини Лионел Мессининг шахсан ўзи сўрамоқда. Каталонияликларни ҳар мавсум ярим финалда кўришга одатланганлар учун клубнинг мусобақани чорак финалдаёқ тарк этгани ҳайратланарли ҳолат бўлди. 18 ёшли Килианнинг жамоаси эса ярим финалга чиқди. Шунинг учун ҳам Месси жамоасини Мбаппе трансферига ундамоқда. Аргентиналик ҳужумчи Мбаппенинг ўзига ҳам шу таклиф билан чиққан.
Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчини 70 млн еврога баҳолади. Франсияликлар ёш иқтидорларини сотиш ниятлари йўқ, бироқ 130 млнга баҳо беришган. Баъзиларнинг фикрича, Мбаппе бу пулларга арзийди. Чунки 18 ёшдаёқ Килиан Месси эришмаган кўп нарсаларга эришиб улгурди.
Месси ўзининг 5-голини 21 ёшида уришга муваффақ бўлган. Буни Мбаппе биринчи мавсумдаёқ ва энг асосийси 18 ёшида амалга оширди. 1/8 ва 1/4 финаллардаги тўртта учрашувда дарвозани беш маротаба ишғол қилди. Ярим финалда ҳам Буффонни доғда қолдиришнинг уддасидан чиқди (Месси буни икки ўйинда ҳам уддалай олмаганди).
Унга пулларга кўмилган “ПСЖ” қизиқмоқда. “Манчестер Юнайтед” ҳужумчини Англияга олиб келмоқчи. Зидан Мбаппе “Реал” футболчиси бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди. “Зидан менинг “Реал”га ўтишимни сўради. Бироқ гранд жамоалар сафида ўйнаш учун футболчи профессионал формада бўлиши керак. Мен эса ҳали бу даражага етганим йўқ”, – дея ҳамма гранд жамоаларга рад жавобини берди Мбаппе.
Ҳозир у ёшлигидаги кумири — Криштиану Роналду билан тушган расмини кўрсатиб юрибди. Интернетда эса ёшгина Килианнинг Анри билан тушган расми ижтимоий тармоқларда кўз-кўз бўлмоқда. Мбаппенинг ўйин услубини айнан Анрига ўшатишмоқда. Бекорга охирги 62 йил ичида франсиянинг энг ёш футболчиси бўлмаганини исботламоқда.
“Бир кун келиб у “Барселона” ёки “Реал” сафида тўп суради. Мен бунга аминман. Эътибор беринг-а, ўзининг 18 ёшида у қай даражадаги футбол намойиш қилмқода”, – дея Фабинё ўз жамоадоши ҳақида илиқ гапларни айтиб ўтган. Мбаппе ёш бўлишига қарамай, бир нечта рекорд ўрнатишга улгурди. “Лига 1”да 10 тадан кўп гол урган энг ёш ўйинчи. Бенземадан кейин Чемпионлар лигаси плей оффида гол урган энг ёш ўйинчи.
Мбаппе “Монако”да Радамел Фалкао билан ҳужумда ажойиб тандем ҳосил қиляпти. Ҳозирги сермаҳсулликлари билан Фалкао-Мбаппе тандеми “Ювентус”, “Реал”, “Атлетико” тандем ва учликларидан ҳеч ҳам ортда қолгани йўқ.
“Монако” аллақачон битта иқтидорли ёш ўйинчисини “Манчестер Юнайтед”га сотди. Ҳозир ҳар бир интервюда Жозе Моуринё Антони Марсиал асосий таркибга тушиши учун кўп меҳнат қилиши кераклигини қайта-қайта айтишдан чарчамаяпти.
Монаколиклар ҳали ҳам ҳужумчилари учун пул ишлашмоқда. Шунинг учун ҳам гранд жамоалар ўйлаб иш қилишлари керак. Мбаппенинг ўзи эса ўсишда давом этиши лозим.
 

27.05.2017, 16:01 4044 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш