"Милан" икки футболчини қандай қилиб бўлмасин таркибда сақлаб қолмоқчи

Улар "Сан Сиро"да яна узоқ йиллар тўп суришлари мумкин.
"Милан" клуби раҳбарияти ҳимоячи Алессио Романьоли ва ҳужумчи Анте Ребичларни таркибда сақлаб қолмоқчи.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” ушбу икки футболчи жамоани тарк этмаслиги учун уларга қўшимча бонуслар таклиф қилишга ҳам тайёр.
Романьолининг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Бунинг учун эса футболчининг йиллик маошини 3,5 миллион евродан 5 миллионгача кўтариб беришга тайёр.
Ребич эса “Милан”да ижарада тўп сурмоқда. Унинг трансферини “Айнтрахт”дан тўлиқ сотиб олиш миланликларга 25 миллиондан 40 миллион еврогача тушиши мумкин.

11.04.2020, 15:15 136 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш