Жозе Моуринёнинг жамоасида Матанинг келажаги борми?

Қачонлардир Моуринё Матани «Челси»дан «МУ»га сотганида кўпчилик ҳайрон қолганди. Қандай қилиб бунақанги маэстрони асосий рақибга сотиш мумкин эканлигидан таажубланишганди. Жозе эса, Мата унинг ўйин услубига тўғри келмаслигини айтиб ўзини оқлаганди. Жозе «Манчестер Юнейтед»ни қабул қилиб олгандан сўнг , ҳамма Мата жамоадан кетишини кутганди. Аммо бундай бўлиб чиқмади.
Бу мавсумда Хуан асосий таркибда тушган ўйинларнинг биронтасида «Манчестер Юнайтед» мағлубият нималигини билмайди. Испаниялик ўйинчи билан ўртача самарадорлик қариб 2 бароварга ошади (1 дан 1,93 гача), гол ўтказиб юбориш бўйича эса самарадорлик камайиб боради (1,09 дан 0,64 гача). Матанинг ўзи эса фақатгина Златанга (гол+пас) бўйича пешқадамликни бой бермоқда. Гарчи АПЛ доирасида ҳали бирорта ўйинда бошидан охиригаcаҳ ҳаракат қилмаган бўлсада. Паснинг аниқлиги эса 90,3% ни ташкил этади, бу натижа билан эса у фақатгина Каррикга (90,6) бой бермоқда. Қанчалик Погба, Мхитарян ва Ибрагимович ўйинидан завқ олмасакда, Мата ҳозирги Жозенинг жамоасига кўплаб фойда олиб келмоқда.
«У Жозенинг ишончига кира олди ва бу жуда ҳам тўғри қарордир. Унинг юқори даражадаги техника эгаси эканлиги, унинг яхши ўйинчи эканлигини англатади. Агар у тўпни эгаллаб олсаю, икки қанотдан Валенция ва Решфорд очилса, пас қабул қлишга эса чаққон Эррераю, баҳайбат Погба тайёр бўлса, унинг чопишига ҳожат йўқ. Унинг битта ақлли аниқ пасининг ўзи етарли деб ўйлайман. Унинг ўзи ҳам ёмон чопмайди» – дея Раян Гиггс, Мата томон илиқ гапларни айтиб ўтган. Ҳозирда тез-тез майдонга тушмасада, Моуринё уни тўғри пайтда ва тўғри жойда фойдаланаётгани унинг жамога кераклигини англатади.
Барқарор ўйин – айнан мана шундай ўйин кўрсатиши Матанинг топ ўйинчи эканлигини англатади. У ҳамма жойда ўйнай олади. «Челси»нинг ўзида 5 хил позицияларда ўйнаб буни исботлаган. Аммо жаомага қайтган Моуринё эса, 2 мавсум давомида жамоанинг энг яхши ўйинчисини 2 даражали ўйинчига айлантириб унинг ўрнига Оскарни чиқарди. Ҳозир эса тақдирнинг ўзи ҳаммасини бошқа йўналишда даввом эттиришни мақуллади. Оскар ўзининг 25 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган ҳолда, Хитой чемпионатига йилига 20 млн евро олиш учун кетди. Мата эса яна ўзининг собиқ мураббийи Моуринёга керакли ўйинчи эканлигини исботлаш билан овора. Ҳали биронта ўйинча, Мхитарянам, Марсялам, Лингардам Матани рақобат бўйича ҳали ҳануз юта олишгани йўқ.
АПЛ ассисентларининг лидерлари орасида кетаётган ўйинчининг нимаси португалиялик мутахассисга ёқмаяпти? Тезлигининг пастлиги, ҳимояда яхши ўйнай олмаслиги, бўйининг пастлиги – камчиликлар ҳаммада бор. Аммо мутахассиснинг вазифаси, ўйинчининг яхши томонларидан фойдаланиб, камчиликларини яширишдан иборат эмасми? Моуринё эса бу ишни «Челси»да қилишни хоҳламас эди.
Жозе – жамоани бошқатдан ясашни яхши кўради. У қайси жамоага бормасин, биринчи навбатда таркибни тозалашдан бошлайди ва ҳаммасини қайтадан бошлаб ҳаммага имкон беради. Аммо қайси жамоани бошқармасин Моуринё ўлжаси жамоа лидерлари бўлишади. Моуринё «Челси»га қайтган пайти жамоа лидери айнан Мата эди, Азар эмас. Моуринёга феъли тез, ўзига ишонувчан ўйинчилар ёқади. Мата эса жим, ва очкўнгил инсон. Моуринёга эса бундай ўйинчилар тўғри келмайди.
«Ҳозирда у АПЛнинг энг яхши ўйинчиларидан бири деб аташамиз мумкин. У 5 6 йилдан бери бир хил темпда ўйнаб келмоқда. Бу дегани Мата 5 6 йилдан бери топ ўйинчи бўлиб келмоқда. Буни тан олишимиз керак ва унга ҳурмат билан мурожаат қилишни бошлашимиз керак. У бунга лойиқ » – дея изоҳ бериб ўтган Жейми Каррагер. Марио Балотеллига ўхшаган ўйинчилар эса 1 ой ўйнаб, қолган 11 ойини бекорга сарфлашсада Матадан кўра кўпроқ одам танийди нимагадир.
Ҳозирда эса Моуринёнинг янги ўлжаси Руни бўлиши кутилмоқда. Мхитарян-Мата иккаласидан бири Рунининг ўрнини эгаллаши ҳозирдан аён бўлмоқда. Ёзда эса Антуан Гризманнинг келиши эса Рунини жамоадан кетишини англатиши ҳеч гап эмас. Мата эса ҳали «Манчестер Юнайтед» жамоасига кўплаб голлар ва фойда олиб келтиришига умид қиламиз. Жозе эса Матани «Манчестер Юнейтед»дан ҳайдамаслигига ишониб қоламиз.
 

13.03.2017, 12:22 1296 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш