Tuttosport: "Ювентус" Роналдуни сотмайди

Улар инқироздан чиқиш учун етакчиларни "қурбон" қилишмайди.
Туриннинг "Ювентус" клуби раҳбарияти гарчи жамоа қийин молиявий аҳволда бўлишига қарамай, мавсумлар оралиғида асосий футболчиларни таркибда сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, клубни Маттейс де Лигт, Мерих Демирал, Родриго Бентанкур, Криштиану Роналду ва Жоржо Кьеллинилар аниқ тарк этишмайди. 
Аммо, "Ювентус" Миралем Пьянич, Маттиа Де Шильо ва Даниэле Руганиларни сотиб юбориши мумкин.

08.04.2020, 18:55 222 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш