Рамосга ўринбосар топилди

Европанинг бир қатор топ клублари "Ривер Плейт» ҳимоячиси Лукас Куартанинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, «Реал», «Манчестер Сити» ва «Интер» 23 ёшли футболчини ўз сафларига қўшиб олмоқчи.«Реал» Куартани март ойининг охирида 34 ёшга тўлган Серхио Рамосга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
2019-2020 йилги мавсумда Куарта «Ривер Плейт» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта ассист қилишни ҳам уддалаган. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача тузилган.

Куарта, Рамос

06.04.2020, 12:06 451 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш