Хави «Барселона»га зарур бўлган уч футболчини айтди

Карантин туфайли Қатардан Испанияга қайтган «Барселона» собиқ футболчиси Хави La Vanguadia нашрига берган интервьюсида ҳозирги таркибга қайси футболчилар зарурлигини айтиб ўтди.
 
«Барселона»нинг ҳозирги таркиби кучли футболчилардан ташкил топган, деб ҳисоблайман. Дарвозабон жаҳоннинг энг яхшиларидан бири, Хорди Альбани дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб биламан. Пике ва Бускетс ҳам ўз нуқтасидаги энг яхшилари орасида. Месси жаҳонда тенгсиз, Суарес эса голеадор хужумчи. Де Йонг, Артур сингари ўйинчилар ҳам Каталонияда яна 10 йил тўп суришлари мумкин. Шундай экан, клубда пойдевор анча мустаҳкам. «Барселона»га Неймар, Жейдон Санчо ва Серж Гнабри сингари ҳужумкор қанот футболчилари етишмаяпти. Менга қолса жамоага мана шундай кучли вингерларни қўшиб олардим», - дейди Хави.
Маълумот учун, Вальверде жамоани тарк этиши маълум бўлгач «Барселона»ни айнан Хави бошқариши ҳақида хабарлар чиққанди. Бироқ Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи сифатида ишлаётган Хави таклифни рад этгач, Каталония клуби раҳбарияти Кике Сетьенни бош мураббий сифатида тайинлганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

03.04.2020, 19:06 299 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш