Коронавирус сабаб "Реал Мадрид" режаларини ўзгартирди

Marca нашрининг ёзишича, коронавирус сабабли “Реал” режаларига ўзгартириш киритишга мажбур бўлди.
 
Манбанинг хабарига кўра, пандемия сабаб мадридликлар кризисга учрашуви мумкин. “Қироллик клуби” айни дамда футболчилар ва ҳомийларига маошларни тўлаяпти. Шу сабабли, “Реал” ёзда катта трансферларни амалга оширмайди.
Ёзда мадридликлар “Реал Сосьедад”да ижарада ўйнаётган Мартин Эдегорни қайтаради. Жорий мавсум Мартин Ла Лигада 4та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.

30.03.2020, 21:29 253 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш