Андрей Сидоров ўзбек ва тожик футболи ўртасидаги фарқ ва шартнома ҳақида

 
2 йил муқаддам Хитой яшил майдонларида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига олтин медалларни тақдим этган, ҳал қилувчи гол муаллифига айланган - Андрей Сидоров onside.uz сайтига қисқа интервью берди. Футболчи ўзбек ва тожик футболини таққослади.

"Авваллари ўзбек ва тожик футболи ўртасида фарқ бор эди. Ўзбекистоннинг даражаси бир бош устун бўлган. Бироқ ҳозирга келиб, Тожикистонда футбол ривожланяпти. Жамоаларнинг ўйин услуби ўзбек клублари ўхшаш. Улар ҳам техникага асосланган футболни хуш кўришади.

Шартномам ҳақида гапирадиган бўлсам, "Хўжанд" билан бир йиллик келишувга эришдик. Барчаси агентим орқали амалга оширилди", - деди 24 ёшли ҳужумчи.

Маълумот учун, Сидоров сўнгги бир неча мавсумни Суперлиганинг бир қатор клубларида ижарада ўтказди. Амалда "Пахтакор"га тегишли бўлган форвард жорий йил бошида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасига трансфер қилинди.
Манба: onside.uz

27.03.2020, 18:50 230 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш