"Сантьяго Бернабеу" ҳам коронавирусга қарши курашга қўшилди

"Қироллик клуби" мамлакатга ёрдам қўлини чўзди.
“Реал” Мадрид клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган "Сантьяго Бернабеу"ни коронавирусга қарши курашиш учун дори-дармон, озиқ-овқат ва тиббий буюмлар сақлашда фойдаланадиган омборга айлантиришга руҳсат берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
“Қироллик клуби” стадионида сақланадиган нарсалар ҳукумат ва соғлиқни сақлаш вакиллари томонидан муҳтожларга тарқатилади. “Реал” барча ташкилотлардан стадионга хайр-эҳсон юборишни сўраб мурожаат ҳам қилди.
Маълумот учун, Испанияда сўнгги бир сутка давомида 738 киши коронавирусдан вафот этди. Мамлакатда COVID-19 вирусидан ўлганларнинг умумий сони эса 3434 нафарга етди.

26.03.2020, 20:02 13 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш