Бакайоко собиқ жамоасига қайтмоқчи

Лондонликлар бунга қандай қарашади?
Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко ёзда жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли франциялик футболчи мавсумлар оралиғида ўзининг собиқ жамоаси - “Милан”га қайтмоқчи.
Таъкидлаш керакки, Бакайоко мавсумни “Монако” клубида ижарада ўтказмоқда. У 2018/19 йилги мавсумда айнан “Милан”да ижара асосида тўп сурган эди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Бакайоконинг айни дамдаги трансфери 32 млн еврога баҳоланмоқда.

26.03.2020, 19:47 25 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш