Балотелли вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилганлик учун жавобгарликдан қутулиб қолди

Жабрланувчи якунда шантажчи бўлиб чиқди.
"Брешия" клуби форварди Марио Балотелли вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилганлик учун жавобгарликдан қутулиб қолди. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, прокуратура футболчини ҳимоя қилган ва унинг айбсизлигини исботлаган. Боиси, тергов давомида қиз Балотеллига ўзини вояга етган деб ишонтиргани маълум бўлди.
Бундан ташқари, собиқ жабрланувчининг ўзи энди қонун олдида жавоб беради. Чунки, у футболчини шантаж қилган ва жим юриши учун ундан 100 минг евро талаб қилган.
Маълумот учун, Балотелли жорий мавсум “Брешия” сафида 19 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 5 та гол уришга эришди.

26.03.2020, 18:06 22 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш