Бир йил қамоқда ўтирган россиялик футболчига Испания, Италия ва Германиядан қизиқишлар бўлмоқда

Уни бошқа чемпионатларга чорлашмоқда.
Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Александр Кокорин Европанинг бир қатор клублари қизиқишларига сабаб бўла бошлади.
Хабарларга қараганда, 29 ёшли россиялик футболчига "Вальядолид", "Лацио", "Женоа", "Фортуна" ва "Марсель" клублари қизиқиб қолишган. Унда шунингдек Москванинг икки клуби - "Локомотив" ва "Динамо"дан ҳам таклифлар бор.
Эслатиб ўтамиз, Кокорин безорилик қилгани учун 2018 йилнинг октябридан 2019 йилнинг сентябрига қадар қамоқ жазосини ўтаган. У мавсумни "Сочи" сафида ижарада ўтказмоқда. Ҳозирча 4 та ўйинда майдонга тушган Александр ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

26.03.2020, 17:51 33 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш