ПСЖ Париж касалхоналарига хайрия қилиш учун қандай йўл тутмоқда? (фото)

Улар ҳам ёрдам бериш истагида.
ПСЖ клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси билан кураш олиб бораётган Париж касалхоналари учун ёрдам қўлини чўзишини маълум қилди.
Таъкидланишича, парижликлар клуби махсус либос консепциясини ўйлаб чиқди. Бугундан ушбу турдаги либослар клуб онлайн дўконида сотувга қўйилади ва ундан келган барча пуллар хайрия йўлида ишлатилади.
Маълумот учун, айни дамда Францияда ушбу вирус юқтириб олганлар сони 25233 тани ташкил қилади.

26.03.2020, 15:41 28 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш