Мхитарян "Арсенал"га қайтмоқчи эмас

У "Рома"да қолмоқчи
Айни дамда "Рома"да ижара асосида тўп сураётган "Арсенал" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян римликлар таркибини тарк этмоқчи эмас.
"Римда ўзимни яхшироқ хис қиляпман, чунки "Рома" менга манзур келадиган услубда ўйнаяти. Келажагим ҳақида эса аниқ бир гап айтай олмайман, чунки мавсум тўхтатилди, қачон давом эттирилиши эса номаълум", - дейди хавбек.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёзида А Серия клуби сафига келиб қўшилган 31 ёшли футболчи ўтган давр мобайнида олти гол ва тўрт голлик узатма муаллифи бўлган.

26.03.2020, 13:21 23 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш