Холанднинг отаси ўҳли нима сабаб МЮга ўтмаганлигига изоҳ берди

Гап нимада эди?
Норвегиялик футболчи Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инге Холанд қишги трансфер ойнаси вақтида ўғлининг "Манчестер Юнайтед"га нима сабабдан ўтмаганлиги ҳақида изоҳ бериб ўтди.
"Унинг келажаги ҳақида бир гап айта олмайман. Балки у бошқа бир клубда ҳозиргидай ўйин намойиш эта олмаслиги мумкин эди, ёки аксинча. Бундай саволларга хеч қачон аниқ жавоб ололмаймиз.
Агар қаёққадир кетишинг керак бўлса, унда фақатгина мураббий эмас, бутун жаома кутаётган жойга кетишинг керак. Бу энг муҳими", - дейди катта Холанд.
Эслатиб ўтамиз, исми "қизил иблислар" билан деярли бир йилдан буён Холанд қишда "Боруссия Дортмунд"га 20 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди.

26.03.2020, 11:11 28 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш