МЮ еттинчи рақамга муносиб номзодни "Барселона"дан топди

У Погба билан бирга тўп суриши мумкин.
"Барселона" форварди Антуан Гризманн фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Англияда матбуотида "Манчестер Юнайтед" 29 ёшли французни қўлга киритиши ниятидалиги ҳақида гап-сўзлар юрибди.
Манбага кўра, манкунианликлар Гризманнга еттинчи рақам эгаси бўлишини ваъда қилишмоқда. Ушбу рақам остида МЮ афсоналари Жорж Бест, Дэвид Бехэм ва Эрик Кантоналар тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "Барселона" жаҳон чемпионини ёзда 100 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида забарлар пайдо бўлган эди.

26.03.2020, 10:17 51 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш