«Ницца» президенти футболда «қайта қуриш»ни таклиф қилди

«Ницца» президенти Жан-Пьер Ривер қизиқ ғояни илгари сурди.


«Албатта, барчамиз мавсумни якунлашни истаймиз, аммо буни уддалай олмасакчи? Келинг, навбатдаги 3та мавсумни кўриб чиқамиз.

2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда 21 ноябрдан 18 декабргача бўлган муддатда ўтказилади. Менинг ғоям шундан иборатки, биз бўлажак мусобақага мослашишимиз керак.

Бунинг учун биз жорий мавсумни октябрь ёки ноябрь ойида якунлаб, кейингисини февраль ойида бошлашимиз мумкин. Июнь ойида бўладиган Европа чемпионатига мослашиб, мавсумни октябрь ойида якунлаймиз.

2022 йилнинг август ойида эса кичик танаффус қилинади ва ушбу формулани яна такрорлаймиз. Шунда жаҳон чемпионатида бемалол иштирок эта олишимиз мумкин», — деди Ривер "L’Équipe"га берган интервьюсида.
Манба: sport24.ru

26.03.2020, 09:45 74 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш