"Арсенал"нинг собиқ футболчиси "Ливерпул"ни устун қўйди

Мерсисайдликлар унда кўпроқ таассурот қолдиришмоқда.
"Арсенал" клуби собиқ футболчиси Эммануэль Пети ҳозирги "Ливерпул"ни 2003/04 йилги мавсумдаги "канонирлар"га ўхшатди.
Таъкидлаш керакки, ўша мавсумда "Арсенал" бирорта ўйинда мағлуб бўлмай АПЛ чемпионлигини қўлга киритган эди.
"Албатта, мен собиқ жамоадошларимни ҳурмат қиламан, лекин "Ливерпуль" сўнгги икки мавсумда нималар қилганини кўрсам...Улар ақлбовар қилмас ишларни уддалашди. Доимо рақибдан устунлик қилиб, шунча кўп ўйинда ғалаба қозона оладиган жамоалар камдан-кам учрайди.
Иккала жамоа ҳам ўз номларини тарихда қолдиришди. Лекин, менда "Ливерпуль" кўпроқ таассурот қолдирмоқда", - дейди Пети.
Маълумот учун, Пети "Арсенал" сафида 1997-2000 йилларда тўп сурган.

26.03.2020, 09:26 24 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш