Респект! Бундеслига клуби футболчилари маошларидан воз кечишди

Клубни қийин вазиятда ёлғизлатиб қўйишмади.
Берлиннинг "Унион" клуби футболчилари коронавирус сабаб Бундеслиганинг тўхтатилгани боис ўз маошларидан воз кечишди.
Бундан ташқари клуб ходимлари ва раҳбарият ҳам маошининг бир қисмидан воз кечишга рози бўлган.
"Сўнгги ойларда Бундеслигада муносиб иштирок этиш учун барчамиз қаттиқ ҳаракат қилдик. Ҳозир эса ҳамма инқироздан чиқиш учун катта пуллардан воз кечмоқда. Раҳбарият номидан барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дейди клуб президенти Дирк Цинглер.
Эслатиб ўтамиз, "Унион" клуби 25 турдан сўнг Бундеслигада 30 очко билан 11-ўринда бормоқда.

26.03.2020, 09:11 15 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш