Азар: «Реал»даги илк мавсумим расво бўлди»

«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар ўзининг Ла лигадаги дебют мавсуми ҳақида фикр билдирди.
 
Бельгиялик футболчи айни пайтда операциядан кейинги тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда.

«Менинг «Реал»даги илк мавсумим расво бўлди. Бу мен учун мослашув мавсуми бўлди. Иккинчи мавсумдан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкин. Кейинги мавсумда яхши формада бўлишим керак.

Мавсумнинг давом эттирилиши? Кеча Зидан билан телефон орқали гаплашдим. У ҳам чемпионат қачон давом эттирилишини билмайди. Умид қиламиз, жамоамиз мавсумни яхши якунлайди.

Коронавирус ҳақида тўхталадиган бўлсам, ҳозир уйдаман, ҳеч кимни кўрмаяпман. Агар инфекция юқтиришдан қўрқяпман, аммо кўпроқ бошқалар ҳақида қайғуряпман», — деди Азар.

Азар ушбу мавсумда «Реал» сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.
Манба: sport24.ru

26.03.2020, 07:58 134 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш