«Фенербаҳче» футболчисида коронавирус аниқланди

Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби футболчиси ва жамоа шифокорида COVID-19 коронавируси аниқланди.
 
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
«Клубимиз футболчилари, мураббийлари, техник ва маъмурий ходимлари коронавирус тестини топширишди.
Тест натижаларига кўра, бир нафар ўйинчи ва клуб тиббиёт ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ҳозирда улар касалхонага ётқизилган», – дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, аввалроқ «Галатасарой» бош мураббийи Фотиҳ Теримда ҳам вирус аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба:penalti.uz

26.03.2020, 06:35 64 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш