«The Guardian» версияси бўйича АПЛнинг ушбу мавсумидаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане, "The Guardian" нашри версиясига кўра, Англия премьер-лигасининг ушбу мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди.


27 ёшли футболчи Англия чемпионатининг ушбу мавсумида 26та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди ва 9та голга узатма берди.

"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Адама Траоре мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.  

Энг яхши мураббий номинацияси "Шеффилд Юнайтед" бош мураббийи Крис Уайлдерга насиб этди.

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне томонидан "Ньюкасл" дарвозасига урилган гол мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди.
Манба: soccernews.ru

26.03.2020, 06:27 87 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш