Ибрагимович янги касбда ўзини синаб кўрмоқчи

Ибрагимович агент бўлиши мумкин.
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович келажаги борасида қайғурмоқда.
38 ёшли футболчи жамоадан кетиши ва футболчилик фаолияитни якунлаши ҳам мумкин.
Швециялик футболчига "Милан"дан Звонимир Бобанни ишдан бўшатилган ёқмаяпти ва унга Иван Газидиснинг янги ғоялари маъқул келмаяпти.
Ҳужумчини Сильвио Берлускони ва Адриано Галлиани кейинги мавсум Б Серияда иштирок этадиган "Монца" клуби бошқаришга таклиф қилишди, аммо Ибрагимович мураббий бўлиб ишлашни ҳам хоҳламаяпти.
Златан Ибрагимович агент сифатида фаолиятини давом эттириш ҳақида ўйламоқда. У катта эҳтимол билан Мино Райолага шерик бўлиб ишлайди.

26.03.2020, 04:02 15 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш