Модрич "Реал"га РПЛ футболчисини харид қилишни маслаҳат берди

Влашич фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин.
Defenca Central нашрининг хабарига кўра, "Реал" ЦСКА ярим ҳимоячиси Никола Влашичга қизиқиш билдирмоқда.
"Қаймоқранглилар" 34 ёшни қарши олган Лука Модричнинг ўрнига янги номзод қидиришяпти.
Хорватиялик футболчининг ўзи "армиячилар" ярим ҳимоячисини сотиб олишни Мадрид клубига маслаҳат берган.
Модрич ва Влашич терма жамоадаги ўйинлари орқали бир-бирларини яхши билишади.
Маълумот учун, Влашич РПЛнинг жорий мавсумида 22 та учрашув ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

26.03.2020, 00:51 31 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш